Get Mystery Box with random crypto!

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида стоматологга тишларини тозалати | SAMARQAND TEZKOR XABARLARI

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида стоматологга тишларини тозалатиш учун борган 3 ёшли қизча вафот этди. Бу ҳақда “AKIpress” хабар берди.

Ҳолат юзасидан бувиси полицияга мурожаат қилган. У тиббиёт ходимлари ўз касбий бурчларини лозим даражада бажармаганликлари сабабли унинг набираси вафот этганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 146-моддаси (тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг касбий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. Экспертиза натижаларига кўра ҳуқуқий баҳо берилади.

Таъкидланишича, ота уч яшар қизини “тишларини тозалатиш” учун стоматологга олиб келган, қизга умумий наркоз қилинган, шундан кейин у уйғонмаган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим факти бўйича вазир маслаҳатчиси бошчилигида комиссия тузилганини маълум қилди. Жабрланувчилар борган стоматология клиникаси фаолияти ушбу ишнинг ҳолатлари аниқлангунига қадар тўхтатилди.

➥ Қуйидаги линкни босинг ва каналимизга қўшилинг

➥https://t.me/+fjNoS-c2ihMyYjFi