2024-05-08 06:56:39
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан “Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори” мавзусида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Тадбирда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, тизимда узоқ йиллар фидокорона хизмат қилган божхона фахрийлари, ёш ходимлар ҳамда Божхона институти курсантлари иштирок этди.
Дастлаб, божхона фахрийларига “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларга яратилган шароитлар таништириб ўтилди.
Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов очиб берар экан, кўпни кўрган божхона фахрийларининг тажрибаси ёшлар учун катта ибрат мактаби эканлиги ҳамда инсон қадри улуғланаётган юртда бундай учрашувлар ёш божхоначиларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун масъулиятли бўлишга ундашини таъкидлаб ўтди.
Учрашув давомида фахрийлар ҳаёт йўли, соҳа ривожи учун амалга оширган ишлари, бу йўлда учраган машаққатлар ва қийинчиликлари хусусида ёш авлод вакилларига ҳикоя қилиб берди. Киши ўз олдига мақсад қўйиши ва келажагини режалаштириши лозимлиги, бу йўлда албатта унга муаммолар учраши ва бу муаммолардан билими, салоҳияти ва интилишлари билан енгиши лозимлиги барчага ибрат бўлгулик ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берилди.
Тадбирда сўзга чиққан Фахрийлар уюшмаси раиси Ф.Мукумов ёшларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, юрт равнақига, мамлакатимиз сарҳадларининг дахлсизлиги ҳамда иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга бор куч имкониятларни сафарбар қилишлари лозимлиги тўғрисида насиҳатлар қилишди.
Ёш ходимлар фурсатдан унумли фойдаланишиб, устозларга саволлар беришиб, ўзларига керакли маслаҳатларни олишди.
Байрам муносабати билан божхона фахрийларига эсдалик совғалари топширилди ҳамда бир гуруҳ ходимларга навбатдаги унвонлар берилди.
@Samarqand24
12.6K viewsedited 03:56