Get Mystery Box with random crypto!

Амир Темур кўчасининг айрим қисмида транспорт воситаларининг ҳ | SAMARQAND BOZOR

Амир Темур кўчасининг айрим қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 сентябрдаги “Абу Даби тараққиёт жамғармаси иштирокида «Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Амир Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигача бўлган қисмида реконструкция қилиш ва қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Шунга кўра, Амир Темур номи билан аталувчи кўчанинг таъмирлаш ишлари олиб бориладиган қисмида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати чеклаб борилишини маълум қиламиз.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@samarkandbozor_uz