Get Mystery Box with random crypto!

Б2 ДАРАЖАЛИ СЕРТИФИКАТГА ЭГАМАН, МЕНГА 40 ФОИЗЛИ УСТАМА ТЎЛАНИ | SAMARQAND XORIJIY TILLAR

Б2 ДАРАЖАЛИ СЕРТИФИКАТГА ЭГАМАН, МЕНГА 40 ФОИЗЛИ УСТАМА ТЎЛАНИШИ КЕРАКМИ?

@Yurist_Xizmati 3232-савол:

Assalomu alaykum. Men ingliz tili o'qituvchisiman. B2 darajadagi sertifikat oldim. Mana shunda 40% beriladi degan. Lekin tarifni moliya rad etayapti ekan. Ha desa bunga rad xati kelgan to'lanmasin degan deb deyapti. Shu rad xati bormi rostdan? Menga to'lanadimi?To'lanayotgan o'qituvchilarni bilaman. Shunga asosli javobingiz bormi? Aniq asoslab berolasizmi? Foiz olamanmi yoqmi? Menga asos kk.Kimga murojaat qilishni bilmayapman. Respublika xtb ga chiqqandim to'lanadi dedi. Moliya ko'tarmayapti

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Тўламасликка ҳеч қандай асос йўқ. Вазирни буйруғи норматив ҳужжат ҳисобланади.

Унинг ижросини шунчаки бир хат билан тўхтатиб қўйишолмайди. Бизда бундай хат йўқ. Агар шундай хат мавжуд бўлса ҳам у вазир буйруғини тўхтата олмайди.

Фақатгина Халқ таълими вазири шу буйруқнинг шу қисмини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш бўйича қўшимча буйруқ чиқарган бўлсагина, тўхтатиш мумкин.

Сиз ҳеч қандай ортиқча асос қидиришингиз шарт эмас. Сизнинг асосингиз мана шу буйруқ ва бу буйруқ уларнинг хатидан юқори юридик кучга экан.

Шундай экан сизга устама тўланиши керак деб ҳисоблаймиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati