Get Mystery Box with random crypto!

#Қандай cўзлашимиз керак ?   1. Одамларга яхши гаплар айтинг | Samariddin Urinov | BLOG

#Қандай cўзлашимиз керак ?

  1. Одамларга яхши гаплар айтинг. 
                                      
   - Бақара : 83.

2. Тўғри сўз сўзланглар.
                                      
  - Азҳоб : 70.

3. Агар гапирсангиз, қариндошингиз бўлса ҳам, адолат қилинг.
                                    
  - Анъом : 152

  4. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!
                                        
- Исро: 23

5.  Бас, уларга мулойим сўз айтгин. 
                                        
- Исро: 28 
 
6.  Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар.  
                                         
  - Исро: 53  

7. Ёлғон сўздан йироқ бўлинг.
                                         
  - Хаж : 30

8.  Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар.
                                           
- Тоҳа: 44

9.   Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир.
                                      
- Мўминун : 3

Ривоят қилишларича бир кун подшоҳ туш кўрибди. Тушида тишлари битта қолмай тўкилиб кетган эмиш. Аъёнларини чақириб, бу тушининг таъбирини сўрабди. Биров: «Барча қариндошларингиз ўлиб, ёлғиз ўзингиз қолар экансиз», дебди. Бу гап подшоҳни маҳзун қилибди. Бошқа биров: «Йўқ, ундай эмас, подшоҳим. Сиз барча қариндошларингиздан кўра кўп умр кўрар экансиз», дебди. Бу гап подшоҳга маъқул келиб, жуда хурсанд бўлибди.

Тилни ихтиёрига қўйиб юбориш инсонни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, риё, ихтилоф, душманлашув, ахлоқсизлик, фаҳш ишлар ва бошқа турли ёмонликларга олиб боради. Шунинг учун «Ким тилини тийса, нажот топади» дейилган. Тил офатларидан сақланишнинг энг яхши йўли турли бемаъни ўтириш-зиёфатлар, ғийбат-хусумат мажлислари, нодон, ахлоқсиз кишилар суҳбати кабилардан узоқроқ юришдир
.

Ilm uchun xizmat
@Samariddin_Urinov