Get Mystery Box with random crypto!

ТАЯМУМ БОБИ 1. Ким мусофир бӯлиб сув топа олмаса ёки ш | SAM AHLI SUNNA TV📣

ТАЯМУМ БОБИ

1. Ким мусофир бӯлиб сув топа олмаса ёки шаҳарнинг ташқарисида бӯлиб ӯзи билан шаҳар орасидаги масофа бир мил ёки ундан кӯпроқ бӯлган ҳолда таҳоратга сув топа олмаса, тупроқ билан таяммум қилади. Чунки Аллоҳ таоло:"Сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз" деган. Шунингдек, Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Мусулмон киши сув топа олмаса, тупроқ унинг учун ӯн йилгача бӯлса ҳам покловчи бӯлади" деганлар. ( Сувнинг қанчалик узоқдалигини ) ӯлчашда милни танлаб олинган. Чунки сув ҳақиқатда йӯқ бӯлганида ( бир мил масофа босиб ) шаҳарга кириб боришида кишига машаққат етади. ( Таяммумнинг жоиз бӯлишида ) намоз вақтининг чиқиб кетиши хавфи эмас, масофа эътиборга олинган. Чунки бепарволик ( намоз вақтида ӯқимаслик ) киши томонидан бӯлади.

Ҳидоя шарҳ бидоятил мунтаҳи

Меликов Меърож тайорлади

Эслатинг, эслатиш мўъминларга манфаат берур.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/samahlisunnatv