Get Mystery Box with random crypto!

ҚОЛДИҚЛАР ( САРҚИТЛАР ) ВА БОШҚА МАСАЛАЛАР ҲАҚИДАГИ ФАСЛ | SAM AHLI SUNNA TV📣

ҚОЛДИҚЛАР ( САРҚИТЛАР ) ВА БОШҚА МАСАЛАЛАР ҲАҚИДАГИ ФАСЛ.


8. Агар ( намоз ӯқимоқчи бӯлган ) киши хурмонинг набизидан ( меваларнинг сиқилиб, бир муддат сақлаб қӯйилган шарбати ) бошқа нарса топмаса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: "Шу набиз билан таҳорат қилади ва таяммум қилмайди", деган. Жин кечаси ҳақидаги ҳадисга асосан Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам ӯша кеча сув топа олмаганларида у билан таҳорат қилганлар. Биз айтамизки, "жин кечаси" бир марта рӯй бермагани учун уни насҳ бӯлган, деб даъво қилиш тӯғри эмас. Набиз билан ғусл қилишга келсак, бир ривоятда, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга кӯра, таҳоратга қиёсан жоиз дейилган. Қуюқ бӯлиб қолгани эса, ҳаром бӯлиб, у билан таҳорат олиш мумкин эмас. Агар ( оловда қайнатилганидан кейин ) набиз қуюқлашса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга кӯра, у билан таҳорат қилиш жоиз. Чунки у кишига кӯра, уни ичиш ҳалолдир. Хурмо набизидан бошқа ( узум, олма каби мевалардан тайёрланадиган ) набизлар билан қиёс ҳукмига кӯра таҳорат қилиб бӯлмаӣди.

Ҳидоя шарҳ бидоятил мунтаҳи

Меликов Меърож тайорлади

Эслатинг, эслатиш мўъминларга манфаат берур.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/samahlisunnatv