Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайрия разияллоҳу анҳони бомдод намозидан кейин жойнамоз устида чошгоҳ пайтигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирганини кўрдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам (унга): “Ҳали ҳам зикр қилиб ўтирибсанми?” дедилар. (Жувайрия): “Ҳа”, деди. Шунда у зот: “Мен сенинг олдингдан чиққанимдан кейин тўртта калимани уч марта айтдим. Агар сен шу пайтгача айтган зикрларинг билан бу калимани тортиб кўрилса, албатта бу калималар оғир келади”, дедилар (ва юқоридаги зикрни айтдилар). (Муслим ривояти) https://t.me/saloxiddin07
Бир инсоннинг қанчалик ахлоқли эканлиги унинг аёлига қилаётган муомаласига қараб ўлчанади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларнинг энг яхшимизни аҳлига нисбатан энг яхши бўлганимиз эканлигини айтганлар.
Аллоҳ таолони зикр қилишни ва Росулуллоҳ ﷺ га саловат айтишни унутманг.
Бошқаларга ҳам юборинг! Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!