Get Mystery Box with random crypto!

САВОЛ Ўт қопимни олдириб ташладим. Қандай овқатлар ейишим мум | Salomatlik | Rasmiy Kanal

САВОЛ
Ўт қопимни олдириб ташладим. Қандай овқатлар ейишим мумкин, қандайлари мумкин эмас? Пархез қилиш қийин бўлаяпти? Бу одат қачонгача давом этади?

ЖАВОБ
Кун давомида оз-оздан 5-6 маҳал овқатланинг. Ошқозонда тўлиқлик ҳисси пайдо бўлишидан сақланинг

Мумкин эмас: аччиқ, нордон, кўп ёғли, консерваланган, қовурилган ва ширин таомлар.
Тавсия этилмайди:
ГЎШТ - қовурилган бифштекс, колбаса, мол гўшти.
СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ - ёғли йогуртлар, ёғли пишлоқлар, ёғли сметана, оғир қаймоқ ва уларга асосланган кремлар, музқаймоқ;
ИЧИМЛИКЛАР - кучли қаҳва, чой, энергетик ичимликлар;

Мумкин:
ДОНЛИ МАХСУЛОТЛАР: ловия, ясмиқ, арпа, жўхори уни, картошка, униб чиққан ва хом уруғлар, гуруч, макарон;
САБЗАВОТЛАР ва МEВВАЛАР: гулкарам, брокколи, помидор, авакадо, кўк, малина;
ГЎШТ ва БАЛИҚ: товуқ, курка, қизил икра.
ОВҚАТ пишириш учун ёғ: зайтун, ҳиндистон ёнғоғи.

Бу пархезга, деряли умрингизни охиригача амал қилган ҳолда ҳаёт кечирасиз!

Яқинларингизга ҳам улашинг

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!