Get Mystery Box with random crypto!

​#сақлаб_қўйинг #амал_қилинг Таом емоқнинг йигирма бир суннат | Salomatlik | Rasmiy Kanal

​#сақлаб_қўйинг #амал_қилинг

Таом емоқнинг йигирма бир суннати бор:

1. Таомланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтирмоқ;

2. Таом ейишдан олдин икки қўлни бўғимларигача уч марта ювмоқ. Ҳадиси шарифда: «Ҳар кимки таомдан олдин қўлини ювса, камбағалликдан эмин бўлғай», дейилган.

3. Таомни суфрада, яъни дастурхонда емоқ;

4. Таом сузиладиган идиш сопол ёки ёғочдан бўлмоғи, зеро, бундай овқатланиш ҳам лаззатли, ҳам саломатликка жуда фойдали бўлиб, инсонни кибр ва манманликдан узоқлаштиради;

5. Таом билан бирга дастурхонга сирка ва кўкат келтирмоқ, чунки сирка келтирилган дастурхонда барака кўп бўлиб, фақирликни кетказади;

6. Яхши ва камтарин ҳолда ўтирмоқ;

7. Таомланишдан аввал «Бисмиллаҳ»ни айтмоқ;

8. Ўнг қўл билан емоқ;

9. Туз билан бошламоқ;

10. Туз билан тугатмоқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Эй Али, таомни туз билан бошлаб, туз билан тугатгин, зеро, туз етмиш иккита дардга даводир. Жумладан, жунун (девоналик), жузом, барас (тери касаллиги), қорин ва тиш оғриғи ва бошқа дардларга», деганлар. Шу билан бирга, туз очлик шиддатини пасайтириб, кам ейишга ҳам сабаб бўлади.

11. Нонни икки қўл билан синдирмоқ.

12. Қўл билан ейдиган таомни уч бармоқ, яъни бош, кўрсатгич ва ўрта бармоқлар билан емоқ.

13. Таомни ўз олдидан емоқ.

14. Таом еган идишини нон билан тозаламоқ(яламоқ).

15. Таомдан сўнг «Алҳамдулиллаҳ» демоқ.

16. Қўлни артишдан олдин бармоқларини яламоқ.

17. Дастурхон устидаги нон увоқларини одоб ва эҳтиром билан териб емоқ.

18. Таомдан сўнг тишларини тозаламоқ.

19. Таомдан сўнг икки қўлини бўғимигача уч марта ювмоқ.

20. Таомдан сўнг оғзини уч бора ювмоқ.

21. Аллоҳ таолонинг зикри ва неъматлари шукронасидан ғофил бўлмаслик;

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Мусиқа ва видеоларни
@KeepMediaBot дан юкланг.

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!