Get Mystery Box with random crypto!

САЛОМАТЛИК ОЛАМИ

Telegram kanalining logotibi salomatlikolami_and — САЛОМАТЛИК ОЛАМИ С
Telegram kanalining logotibi salomatlikolami_and — САЛОМАТЛИК ОЛАМИ
Kanal manzili: @salomatlikolami_and
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 664
Kanalning ta’rifi

“Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ”
Ўз саломатлигингизни асраш учун энг мухим маслаҳатлар ва сўнгги янгиликлар фақат бизда.
Бизнинг канални кузатиб боринг ва яқинларингизга тавсия этинг.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2021-02-13 17:13:47
Юракдаги оғриқ нимадан дарак бериши мумкин?

Кўкрак қафасининг чап соҳасида, яъни юрак ўрнида пайдо бўлган оғриқ қуйидагилардан дарак бериши мумкин:

Кучли жисмоний босимлардан кейин. Юрак ишемик касаллиги бўлган стенокардия юзага келаётган бўлиши мумкин.

Шамоллаш туфайли оғриқлар. Бу оғриқни ҳам эътиборсиз қолдирмаслик керак. Бу ревматизм ёки миокардитнинг биринчи белгиси бўлиши мумкин.

Тинч ҳолатдаги оғриқ. Бу асабий зўриқиш билан боғлиқ. Эҳтимол, бу вегетатив дисфункция ва депрессия сабаблари бўлиши мумкин.
988 viewsedited  14:13
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:34:03 Кучли табиий антибиотиклар ҳақида

Хрен илдизи (ерқалампир). Хрен илдизи хантал мойи ва энзимга эга. Терига ишқалаганда иккала модда ҳам кислород таъсирида бирлашиб, спиртли хантал мойини ҳосил қилади. Бу кучли табиий антибиотик ҳисобланади ҳамда оғиз бўшлиғи, бурун ва томоқдаги бактерияларга қарши курашади.

Клюква резавор меваси кучли антибиотик ва вирусга қарши курашувчи ҳусусиятга эга бўлиб, сийдик йўли ва сийдик қопини зарарли бактериялардан тозалайди.

Саримсоқпиёз инсон организмидаги зарарли бактерияларни, ичак паразитларини ҳайдаш, қондаги, ички органлардаги ва нафас олиш йўлидаги вирусларни йўқотиш хусусиятига эга. У артериал қон бисимини туширади ҳамда тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади.

Райҳон ҳам ажойиб табиий антибиотик ҳисобланади. Бактерияларга қарши курашувчи хусусиятлари туфайли организмни кўпгина инфекциялардан халос қилади.



О сильных природных антибиотиках

Корень хрена. Хрен содержит горчичное масло и ферменты. При втирании в кожу оба вещества объединяются под действием кислорода с образованием спиртового горчичного масла. Это мощный природный антибиотик, который борется с бактериями во рту, носу и горле.

Ягоды клюквы обладают сильными антибиотическими и противовирусными свойствами, очищает мочевыводящие пути и мочевой пузырь от вредных бактерий.

Чеснок убивает вредные бактерии и кишечные паразиты в организме человека, а также вирусы в крови, внутренних органах и дыхательных путях.

Базилик также является прекрасным природным антибиотиком. Благодаря своим антибактериальным свойствам он защищает организм от многих инфекций.
927 views13:34
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:34:03
718 views13:34
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:34:03
Овқатланиш тартиби ҳақида нималарни биламиз?

Ошқозоннинг учдан бири овқат, учдан бири суюқлик билан тўлиши керак. Қолган учдан бир қисми эса бўш қолиши керак. Тиббиётда 5 маҳал овқатланиш кераклиги айтилади. Оз-оздан еб турилса, тўйиш ҳисси пайдо бўлади.

Тўйиш ҳисси инсон миясида 20 дақиқада шаклланади.

Демак, шошилмасдан овқат ейишимиз керак. Кўпинча уйга келиб, шошилиб, 3-5 дақиқада овқатланамиз. Қорнимиз тўйиб кетган, лекин кўзимиз тўймаган. Яна нима есам экан деймиз. Ана шу 20 дақиқани кутишимиз керак.

Овқатни кеч ейиш нимага олиб келади? Ошқозонни тўйдириб олдингиз ва уйқуга ётдингиз. Биринчидан, уйқуга кетиш қийин, уйқунгиз нотинч бўлади. Эрталаб жуда оғир уйғонасиз.

Агар уйқуга ётишдан олдин овқат ўрнига салат, сабзавот есангиз, қатиқ ичиб ёки сут маҳсулотини истеъмол қилиб, ундан кейин 1 соат пиёда юргач, ухласангиз, уйқунгиз ҳам соғлом бўлади.
806 views13:34
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:34:02
Пиёда юриш қанчалик фойдали?

Вазн ташлаш учун соатлаб машғулот залларида шуғулланиш унчалик ҳам шарт эмас. Юриш нисбатан осонроқ ва кўпроқ самара бера олади. Тадқиқотчилар тўплаган маълумотларга кўра, у вазн ташлаш нуқтайи назаридан ҳаттоки югуриш, сузиш ва велосипед ҳайдашни ортда қолдирар экан.

Пиёда сайр қилишнинг ижобий натижалари қаторига қуйидагиларни ҳам киритиш мумкин:

Миянинг инсультдан ҳимояси ва депрессия аломатлари сусайиши.

Суяклар мустаҳкамланиши. Ҳафтада 4 соат пиёда юриш қариликда сон бўйни синиши хавфини 43 фоизга қисқартириши аниқланган. Ҳозир қанча кўп ҳаракат қилсангиз, кейинги чаққонлигингиз шунга яраша бўлади.

Юрак саломатлиги яхшиланиши. Кунда атиги 20 дақиқалик сайр юрак қон-томир хасталиклари юзага келишини 30 фоизга камайтиради.
1.0K views13:34
Ochish/sharhlash
2021-02-11 21:12:43
Юракдаги оғриқ нимадан дарак бериши мумкин?

Кўкрак қафасининг чап соҳасида, яъни юрак ўрнида пайдо бўлган оғриқ қуйидагилардан дарак бериши мумкин:

Кучли жисмоний босимлардан кейин. Юрак ишемик касаллиги бўлган стенокардия юзага келаётган бўлиши мумкин.

Шамоллаш туфайли оғриқлар. Бу оғриқни ҳам эътиборсиз қолдирмаслик керак. Бу ревматизм ёки миокардитнинг биринчи белгиси бўлиши мумкин.

Тинч ҳолатдаги оғриқ. Бу асабий зўриқиш билан боғлиқ. Эҳтимол, бу вегетатив дисфункция ва депрессия сабаблари бўлиши мумкин.
1.7K views18:12
Ochish/sharhlash
2021-02-11 21:12:43
СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРНИНГ ЗАРАРЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА.

Ичкиликлардан спирт, ароқ, вино, коняк ва пиволарни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилганда, маълум бир муддат сархуш бўлиб, инсон танаси бўшашиб роҳатлангандай бўлади, лекин аслида-чи, бу ичимликлар ҳужайралардаги витаминларнинг парчаланишига ёмон таъсир кўрсатади, бунда организмнинг витаминларни қабул қилиш системаси бузилиб, керакли витаминларга эга бўлмайди.

Ҳужайра ва тўқималарга қон ҳамда кислород етиб боришини издан чиқариб, мия айнишига олиб келади. Шунингдек, бу жараён такрорланиб, йиғилиб-йиғилиб организмда турли кутилмаган касалликларни келтириб чиқаради.
1.2K views18:12
Ochish/sharhlash
2021-02-11 21:12:43 Кўк ва қора чойнинг фойдалари

Қора чой ҳам, кўк чой ҳам битта дарахтдан олинади. Улар ўртасидаги фарқ қуритиш жараёнлари билан боғлиқ.

Чой ўзида сақловчи теин моддаси туфайли кишига тетиклик, қувват бағишлайди. Унинг таъсири қаҳвадаги кофеин сингари бўлиб, фарқи – қаҳва тез таъсир кўрсатади, аммо у берган тетиклик ҳам тез тарқалади. Чойдаги теин моддаси эса секинлик билан таъсир кўрсатса-да, самараси узоққа чўзилади.

Кўк чой ҳам тетиклаштирувчи, ҳам тинчлантирувчи таъсирга эга. Уни 2 дақиқа давомида тиндирганда тетиклаштирувчи, 5 дақиқа давомида тиндирганда тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.

Чойни 5 дақиқадан кўп дамламаган маъқул, бунда унинг фойдали хусусиятлари йўқолади.

Кўк чойда сақланувчи галлат эпигаллокатехин моддаси юрак-қон томир касалликлари, саратоннинг айрим (ўпка, тухумдон, сут бези, простата бези, ошқозон) турларидан профилактика қилади.

Кўк чой узоқ умр кўришга ёрдам берувчи эликсир сифатида қадрланади. Япон олимлари тадқиқотларига кўра, кунига 5 пиёла кўк чой ичиш эрта ўлим эҳтимолини эркакларда 12 фоизга, аёлларга 23 фоизга қисқартириши мумкин.

Кўк чой таркибидаги антиоксидантлар қариш жараёнини секинлаштиради, моддалар алмашинувини яхшилайди.

Енгил дамаланган кўк жой иссиқ об-ҳавода чанқоқни қондиришга ёрдам беради.

Қора чой қон босими паст бўлган (гипотония)ларга тавсия этилади.

Қора чой организмда холестерин миқдорини нормаллаштиради, инсультдан профилактика қилади.

Ёғларнинг яхши сўрилишига таъсир кўрсатгани боис қора чой жигарда ва қон томирларида ёғ тиқинларининг жамланмаслигига ёрдам беради.

Шунингдек, қора чой қон томирлари тонусини яхшилайди.

Қора чойни оч қоринга ичиш тавсия этилмайди. 5 соатдан ортиқ вақт туриб қолган шамани ишлатиш, битта шамадан уч мартадан кўп фойдаланиш зарарлидир.
1.5K views18:12
Ochish/sharhlash
2021-02-11 21:12:43
1.4K views18:12
Ochish/sharhlash
2021-02-10 15:33:47
Миокард инфаркти қандай касаллик?

Миокард инфаркти — ўткир ҳолат, юрак ишемик касаллигининг клиник шакли, тўлиқ ёки қисман қон етишмовчилиги натижасида юрак мускул тўқимасининг (миокард) некрози (ўлими) туфайли юзага келади.

Асосий белги — кўкрак қафасидаги кучли оғриқ, баъзан чап қўл, чап елкада ҳам кузатилади. Оғриқ ҳар хил бўлади: кўкрак қафаси сиқилади, қизийди. Оғриқ билан бирга қўрқув ҳам қамраб олади, инсон тинчини йўқотади.

Чекиш, спиртли ичимликлар истеъмоли, юқори қон босими, ортиқча вазн, нотўғри овқатланиш ва камҳаракат ҳаёт тарзи ҳам юрак билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқаради
1.9K views12:33
Ochish/sharhlash