Get Mystery Box with random crypto!

Оқартирувчи тиш пасталари чиндан ҳам фойдалими? Шифокор Шер | 💊 САЛОМАТЛИК 💊

Оқартирувчи тиш пасталари чиндан ҳам фойдалими?

Шифокор Шерали Суннатуллаев:

Оқартирувчи тиш пасталари тишларни оқартирмайди. Улар фақат тиш юзасидаги пигментни олиб ташлайди. Аниқроғи, бу пасталарни оқартирувчи эмас, балки очартирувчи деб аташ мумкин.

Оқартирувчи тиш пасталаридан доимий фойдаланиш билан тиш эмалининг юпқалашиш эҳтимоли ошиб боради ва милкка зарар етказиш хавфи мавжуд.

Оқартирувчи пасталар тиш сезгирлиги юқори бўлган, кариес, тиш тўқималарининг камайиши билан оғриган беморларга тавсия этилмайди.

Агар янги паста билан тозалагандан сўнг милкдан қон кета бошлаши ва тишларда ҳарорат ўзгариши билан оғриқ кузатилса, ундан фойдаланишни тўхтатиш ва тиш шифокорига мурожаат қилиш тавсия этилади.

@Salomatlik

https://telegram.me/joinchat/DxwEbz_Zh4yWo9vdIJ65Ow