Get Mystery Box with random crypto!

Нега қовоқлар учади? Шифокор Дилафрўз Мўминова: Қовоқ у | Salomatlik Sirlari | Тиббиёт

Нега қовоқлар учади?

Шифокор Дилафрўз Мўминова:

Қовоқ учиши - ҳар қандай ҳолатда ҳам марказий асаб тизими фаолиятида бузилиш бўлгани ҳақида маълумот беради. Масалан, айрим пайтларда қовоқ учиши бош миядаги ўткинчи электрик импульслар ҳисобига ривожланади. Улар кўз мускулини стимуллаб, уни тортишишига сабаб бўлади.

Сабаблари:
Компьютер олдида кўп ўтириш ёки ярим қоронғида китоб ўқиш.
Айрим дориларнинг ножўя таъсирлари.
Алкоголдан заҳарланиш, чекиш, иммунитетни вақтинча тушиши (грипп, респиратор касалликлар).
Магний ва Д витамини етишмаслиги, тўлақонли овқатланмаслик.
Баъзи гижжа турлари оқибатида мушакларда учиш кузатилади.
Даволашда келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш тавсия этилади.

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9