Get Mystery Box with random crypto!

Барака “Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашс | Salohiddin Domla Ma'ruzalari✅

Барака

“Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади”.
(Имом Бухорий ривояти)

“Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади”.
(Имом Муслим ривояти)

“Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди”.
(Имом Аҳмад ривояти)

“Қайноқ овқатда барака бўлмайди”.
(Имом Дайламий ривояти)

“Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради”.
(Имом Шуъба)

“Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор”.
(Имом Табароний ривояти)

“Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг”.
(Имом Термизий ривояти)

“Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади”.
(Ибн Можа)

“Таомни биргаликда ейишда барака бор”.
(Ибн Можа)


м.maruzauz

Кўк ёзувни устига босиб каналимизга обуна бўлинг

Долзарб Маърузалар
Қуръонни (0)дан ўрганиш
Намозни (0)дан ўрганиш
НАМОЗ ўқишни ўрганиш эркак ва аёллар учун ВИДЕО қўлланма