Get Mystery Box with random crypto!

#ziyorat Бугун юртимизнинг турли ҳудудларидан мадраса ва олий | 𝐒𝐚𝐥𝐢𝐦𝐣𝐨𝐧 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚

#ziyorat
Бугун юртимизнинг турли ҳудудларидан мадраса ва олий ислом билим юртларида таҳсил олаётган толиби илмлар, устозимиз Салимжон қози домланинг зиёратларига келдилар ва устознинг суҳбатларидан, панд-насиҳатларидан баҳраманд бўлдилар! Сўнгра талабалар устознинг хонадонларида бўлиб, устозга ҳадя қилинган Каъбапўш, равзапўш, Каъбанинг қулфи ва калити ҳамда Қуръони Карим ва бошқа китобларнинг ноёб қўлёзмаларини зиёрат қилдилар.
Устоз уларнинг ҳаққиларига дуолар қилиб, юртимиз, миллатимиз ва динимизга ҳизмат қиладиган етук мутаҳасислар бўлиб етишишларини Аллоҳдан сўраб, дуо қилдилар!
Аллоҳ насиб қилса, қилинган панд-насиҳатларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда жойлаб борамиз!

@Salimjon_qori