Get Mystery Box with random crypto!

#Прогматик ташқи сиёсатимиз! Кеча Ўзбекистон 142-давлат билан | Salay.uz | Rasmiy kanal

#Прогматик ташқи сиёсатимиз!

Кеча Ўзбекистон 142-давлат билан дипломатик муносабатларни ўрнатди!

Ўзбекистон ва Гаяна Кооператив Республикаси ўзаро дипломатик муносабатларни имзолади.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Гаяна Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Икки давлат ҳукумати номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ва Гаяна Кооперативнинг БМТдаги доимий вакили Каролайн Родригес Биркет имзолади.

"Томонлар халқаро ташкилотлар, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқлади. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди".

Манба:https://mfa.uz/