Get Mystery Box with random crypto!

АЖОЙИБ ҲИКОЯ Донёл алайҳиссаломнинг узукларида икки: бир урғо | SAKINAT.uz

АЖОЙИБ ҲИКОЯ

Донёл алайҳиссаломнинг узукларида икки: бир урғочи ва бир эркак шер гўдак болани ялаб турган сурати бор эди. Қачон узугига қараса, йиғлар эдилар. Бунинг сабаби: подишоҳ Бухтнассорга яқинда бир бола дунёга келади ва у сени ҳалок қилади дейилган эди. Шундан сўнг подшоҳ туғилган барча гўдакларни ўлдирди. Донёл алайҳиссалом дунёга келганида, онаси Аллоҳ уни ҳимоя қилишини умид қилиб, чакалакзордаги бир дарахт остига ташлаб кетади. Шунда Аллоҳ таоло Донёл алайҳиссаломга икки: бир урғочи ва бир эркак шер юборади. Улар уни эмизиб, ялар эдилар. Донёл алайҳиссалом узукларидаги бу нақш билан Аллоҳ таоло у зотни муҳофаза қилганини ёдда тутишни ирода қилган эдилар.

"Фатҳу бобил иноя" китоби, 1-жуз, 311-бет.
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли таржимаси.

@SakinatUz