Get Mystery Box with random crypto!

САЛОМАТЛИККА БИРОР НАРСА ТЕНГ КЕЛМАС! Ҳар бир кимсага, ўз тил | SAKINAT.uz

САЛОМАТЛИККА БИРОР НАРСА ТЕНГ КЕЛМАС!

Ҳар бир кимсага, ўз тилини турли сўзлар сўзлашдан муҳофаза қилиши лозим. Фақат, айтмоқчи бўлган сўзида бирор яхшилик бўлса, майли. Лекин, қачон гапириш ва сукут сақлаш баробар келса, сўзламаслик суннат ҳисобланади. Чунки, мубоҳ бўлган сўзлар ҳам одатда ҳаром ёки, макруҳ ҳолатга олиб боради.

"Риёзус солиҳин" ғийбатнинг ҳаромлиги ва тилни сақлаш бобидан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхшиликни гапирсин ёки, жим турсин!".

Сўзлашдан аввал, бир эътибор беринг, у ила Аллоҳнинг розилигини истаяпсизми?
Насиҳатни ирода қиляпсизми?,
Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаряпсизми?,
Бузуқни бузуқлиги ва хатокорни хатосидан халос этмоқчимисиз?,
Агар худди, шу каби бўлса, гапиринг! Йўқса, сукут қилинг.
Хатиб Бағдодий.

Чунки, саломатликка бирор нарса баробар келмас. Тил ила турли сўзларни сўзлаш эса, жуда ҳам кўп бало-офатлар келишига сабаб бўлади.

Араб тилидан Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо таржимаси


@SakinatUz