#Ҳадис_357 БИРОВЛАРНИ ОТА-ОНАСИНИ СЎКИШДАН САҚЛАНИШ عَنْ عَب | "SAID NASIMXON TO’RA"
#Ҳадис_357
БИРОВЛАРНИ ОТА-ОНАСИНИ СЎКИШДАН САҚЛАНИШ
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ «إِنَّ مِنْ أَكْبَرِ الْكَبَائِرِ أَنْ يَلْعَنَ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ». قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، وَكَيْفَ يَلْعَنُ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ؟ قَالَ: يَسُبُّ الرَّجُلُ أَبَا الرَّجُلِ، فَيَسُبُّ أَبَاهُ، وَيَسُبُّ أَمَّهُ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ ﷺ: «Кабираларнинг катталаридан бири – кишининг ота-онасини лаънатлашидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб киши ўз ота-онасини лаънатлайди?» дейилди. «Киши бировнинг отасини сўкади, шунда у ҳам бунинг отасини сўкади, онасини сўкади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир. Аллоҳ илмимга барака берсин десанг, уни бошқаларга улашишга рағбатли бўл !
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@saidnasimxontora