Get Mystery Box with random crypto!

2021 йил 1 февралдан иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 ф | Saida Mirziyoyeva | ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ🔸Tashabbusida🔸

2021 йил 1 февралдан иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 фоизга оширилиши ҳақида

Бу Президентнинг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган. Бу ҳужжат, аввало, 2021 йилги давлат бюджетини ижрога қаратиш билан боғлиқ.

Мавжуд анъанага кўра, ҳали иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдорини ошириш бўйича давлат раҳбарининг алоҳида фармони чиқиши лозим.

“Нега пенсиялар оширилмаяпти?”
деган саволларга келадиган бўлсак, пенсиялар коронакризис пайтида, аниқроғи 2020 йилнинг 1 сентябридан оширилган эди. У пайтда бюджет ходимлари ойликлари ошиши музлатиб қўйилган эди.