Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимиз Венеция биенналесида иккинчи бор иштирок этяпти. | Saida Mirziyoyeva | 🇺🇿

Мамлакатимиз Венеция биенналесида иккинчи бор иштирок этяпти. Бу сафар буюк олим Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий меросидан илҳомланган ҳолда «Dixit Algorizmi – The Garden of Knowledge» лойиҳасини тақдим этмоқдамиз.

Бу йилги павильонимиз «Билимлар боғи»га айланди. Унда ўзбекистонлик рассомлар, куратор ва санъатшунослар бошқа юртлардан келган ҳамкасблари билан учрашиб, янги ғояларни муҳокама қилиб, тажриба алмашишади.

Бутун кўргазма давомида павильонимизда ўзбек ва халқаро мутахассислар иштирокидаги бой оммавий маданий дастур тақдим этилади. Дастурнинг биринчи қисмида Ўзбекистондан 14 нафар ижодкор қатнашади.

Номоддий мерос кўргазмаси, оламга фалсафий назар, одамзоднинг ўй-хаёлини қамраб олган мулоҳазалар... Буларни кўришнинг имкони йўқ, аммо ҳис қилиш мумкин.

Ғоя ва мақсадларимиз ижод аҳли қалбидан жой эгаллашига умид қилган ҳолда, меҳмонларга “хуш келибсиз” деймиз.