Get Mystery Box with random crypto!

#иқтибос «Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан иқтибослар Ум | ILM IZLAB

#иқтибос

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан иқтибослар

Умму Айман розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Намозни қасддан тарк қилманг. Зеро, кимки намозни қасддан тарк этса, дарҳақиқат, ундан Аллоҳ ва Унинг Расулининг зиммаси (ҳимояси) соқит бўлади».
Имом Аҳмад ривояти

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракат суннатининг биринчи ракатида Кафирун сурасини, иккинчи ракатида эса Ихлос сурасини зам қилардилар»
Имом Бухорий ва Муслим ривояти

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нафл намозлардан бирортасига бомдод намозининг икки ракат суннатичалик қаттиқ ҳарис бўлмаганлар»
Имом Бухорий ривояти

Нархи: 20 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Сайтдан буюртма беринг

Манзилларимиз

@hilolnashr