Get Mystery Box with random crypto!

Ижобат бўлган дуо Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иб | Duo va Zikrlar🤲

Ижобат бўлган дуо

Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иборат дуо билан Ер куррасини сувга ғарқ қилдилар:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!”
(Қамар сураси, 10-оят).

Сулаймон алайҳиссалом эса, бор йўғи учта калимадан иборат дуо билан Ер юзига ҳукмрон бўлдилар:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!”
(Сод сураси, 35-оят).

Демак, бирор нарсага эришмоқ, таъсир этмоқ, асар қолдирмоқ учун узундан узоқ дуога ҳожат йўқ экан. Бор йўғи, Аллоҳга ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан”
(Ғофир сураси, 60-оят).

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!