Get Mystery Box with random crypto!

ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ Дуонинг одоблари кўпдир. Ўшалардан баъзилари | Duo va Zikrlar🤲

ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ

Дуонинг одоблари кўпдир. Ўшалардан баъзиларини эслаб ўтайлик:
1. Қиблага қараб дуо қилиш.
2. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.
3. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
5. Азму қарор билан, иккиланмай, бўшашмай сўраш.
6. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва "Нима учун дуоим қабул бўлмаяпти", демаслик.
7. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
8. Ўзини ва ўзига тобе шахс ва нарсаларни дуоибад қилмаслик.
9. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.
10. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилиш.
11. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.
12. Дуони уч марта такрорлаш.
13. Дуо қилувчи таоми, шароби ва кийими ҳалол-пок бўлиши учун ҳаракат қилиши. Акс ҳолда дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
14. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
  Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб-чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, "Эй Роббим, эй Роббим", дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан овқатлангандир. Бас, қандай қилиб унга ижобат қилинсин", деганлар.
15. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.
16. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиёр қилиш лозим. Ёмғир ёғиш бошланган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.
17. Овозни ўртача қилиб - жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
18. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо билан дуо қилиш лозим.
19. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.
20. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб дуо қилиш лозим.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!