Get Mystery Box with random crypto!

Ғазабланганда ўқиладиган дуо... Оиша розияллоҳу анҳодан рив | Duo va Zikrlar🤲

Ғазабланганда ўқиладиган дуо...

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Ўша пайтда жаҳлим чиқиб турган эди. Бурнимнинг бир тарафини ушлаб тортдилар-да, «Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси),

اَللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَأَذْهِبْ غَيْظَ قَلْبِي وَأَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ

Ўқилиши: «Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтоони», деб айт», дедилар».

Маъноси: «Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин».

Ибн Сунний ривояти.


ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!