Get Mystery Box with random crypto!

ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ НАМОЗ ЎҚИШНИ БОШЛАШЛАРИ УЧУН БАЪЗИ МАСЛАҲАТЛА | Duo va Zikrlar🤲

ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ НАМОЗ ЎҚИШНИ БОШЛАШЛАРИ УЧУН БАЪЗИ МАСЛАҲАТЛАР

ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

Намоз - мусулмон кишининг кундалик ва энг муҳим вазифаларидан бири, шунинг учун фарзандларимизнинг ҳам имкони борича намоз ўқишни эртароқ бошлашини хоҳлаймиз. Бугун болаларни намозга ўргатиш ва ўқишни бошлаши учун баъзи бир маслаҳатлар билан бўлишмоқчимиз.

1. ЎЗИНГИЗ НАМУНА БЎЛИНГ.
Болаларни тарбиялаш давомида биз ўзимизни ҳам тарбиялашимизга ва кўп нарсаларни ўрганишимизга тўғри келади. Чунки ҳар бир қадамимизни болалар кузатиб, ўрганиб туради. Шу сабабли, болалар қалбида намозга ҳурмат ва муҳаббат уйғотиш учун, улар ёшлигидан сизни намозга муҳаббатли эканингизни кўришлари керак.

2. ИМКОНИ БОРИЧА ЁШЛИГИДАН ЎРГАТИШНИ БОШЛАНГ.
Ёшлигида сиз билан намоз ўқиб , сураларни ёд олган болалар, намоз фарз бўлганда бажонидил бунга киришадилар. Ота-она эса, намозга чақириш борасида қўполлик қилмагани маъқул (намоз ўқиш фарз бўлмаган болалар учун), чунки бу – намоз улар учун ёқимсиз мажбурият бўлиб қолишига сабаб бўлиб қолиши мумкин.

3. ҲАР БИР БОЛА УЧУН АЛОҲИДА ЖОЙНАМОЗ ОЛИБ БЕРИНГ.
Ўзининг шахсий жойнамози бўлган бола албатта ундан фойдаланишга ҳаракат қилади.

4. ОИЛАВИЙ, ЖАМОАТ БЎЛИБ НАМОЗ ЎҚИНГ.
Имкони борида шундай қилишингиз, фарзандингизга оиланинг бир қисми эканидан фахр туйғуси ва намозга муҳаббат уйғотади. Бу намозлар унинг хотирасида бутун умр сақланиб қолади, ишонинг.

5. НАМОЗНИНГ ЎҚИШНИНГ САБАБЛАРИ ВА ФАЗИЛАТЛАРИНИ ЎРГАТИНГ. Қилган ишининг натижа ва савоблари болани яна ҳам руҳлантириши аниқ.

6. НАМОЗ ЎҚИШ ЁШТ КЕЛГАНИНИ НИШОНЛАНГ.
Намоз ўқишни ўрганиб олган фарзандингизга кичкина зиёфат уюштириб беринг. Сабаби намоз ўқиш ёшига етганини эълон қилиш болага маъсулият юклайди. Фарзандингиз буни олдиндан билса, вақти келганида бошлаш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

7. КИЧИК ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ЎҚИГАН НАМОЗИ УЧУН РАҒБАТЛАНТИРИНГ.
Масалан, намозларни миқдорини белгилаб, шунча бўлганида мана бундай ширинлик ёки ўйинчоқ олиб бераман, дейишингиз мумкин.

8. ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ УЧУН ДУО ҚИЛИНГ.
Ҳар бир ишимизни Аллоҳга таваккал қилиб, дуо билан бошласак, албатта, ҳаммаси яхши бўлади.

П.С. Агар имконингиз бўлса, ҳозирда кенг тарқалаётган электрон, овозли жойнамозлар олиб беришингиз мумкин. Бу болаларнинг намозни ўрганишини осонлаштиради, уларга дуоларни ёдлаш, ракатларни осонроқ тушунишга ёрдам беради.

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!