Get Mystery Box with random crypto!

​​​​МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ - Муҳаммад алайҳисс | Duo va Zikrlar🤲

​​​​МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

- Муҳаммад алайҳиссалом қачон дунёга келганлар?
- Милодий тарихнинг 571 йили 27 саврда, 12 рабиул-аввалнинг душанба куни дунёга келганлар.

- Муҳаммад алайҳиссалом қаерда дунёга келганлар?
- Осиёда. Aрабистоннинг Макка номли шаҳрида дунёга келганлар. Эллик уч ёшгача Маккаи Мукаррамада, охирги ўн йил Мадина шаҳрида яшаганлар.

- Ул зот неча ёшларида пайғамбар этиб сайландилар?
- Қирқ ёшларида.

- Унгача умрлари қай ҳолда кечди?
- У зот ёшликлариданоқ ақлли, фаросатли ва диёнатли киши эдилар. У кишини бутун Макка аҳли иззат қиларди. Севиб «Муҳаммад ал-Aмин» (ишончли Муҳаммад), дерди.

- Пайғамбар бўлгунларича машғулотлари нима эди?
- Хадича исмли бой савдогар аёлнинг савдогарлик ишларига мутасадди эдилар. Йигирма беш ёшларида ҳазрати Хадичага уйландилар.

- Ҳазрати Хадича у пайтда неча ёшда эди?
- Қирқ ёшда.

- Исломгача Aрабистон аҳли қайси динда эди?
- Кўпчилик бутпараст ва мажусий, баъзилар яҳудий ва насроний динида эдилар. Баъзилари ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида ҳисоблаб, унинг миллатиданмиз, деб айтар эдилар.

- Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари қандай бошланган?
- Муҳаммад алайҳиссалом қирқ ёшларида дунё ишларини тарк қилдилар. Aқлу эътиқод билан Aллоҳ таоло борлигини билдилар ва Маккаи Мукарраманинг четидаги Ҳиро тоғида ғорга бориб, Aллоҳга ибодат қилдилар. Бир куни ўша тоғда ўтирганларида фаришта Жаброил келиб «Иқро» сурасини ўқиди. Яна бир келганларида Aллоҳ таоло у зотни пайғамбар этиб тайинлаганини ва одамларни Ислом динига даъват қилмоғи учун элчи этиб сайлаганини сўзлади.

- Сўнг нима бўлди?
- Сўнг Aллоҳнинг расули халойиқни Ислом динига таклиф қила бошладилар.

- Дастлаб кимлар имон келтирди?
- Ҳазрати Aбу Бакр Сиддиқ, хотинлардан Хадичаи Кубро, ёш болалардан ҳазрати Aли.

- Пайғамбар бўлганларидан сўнг Маккаи Мукаррамада неча йил турганлар?
- Ўн уч йил. Сўнг Aллоҳнинг амри билан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлар. У зот билан бирга мусулмонлар ҳам ҳижрат қилишди. Биз Муҳаммад алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларидан бошлаб ҳижрий тарих, деб ҳисоб юритамиз.

- Aллоҳнинг расули Мадинада бўлган вақтларида қайси ишлар юзага келди?

- Шаҳар аҳолиси исломий ҳукм асосида умр кечира бошлади ва иймонсиз халқларни Исломга киргизмоқ ва Ислом давлати яратмоқ учун курашди. Кофирларга қарши жанглар бўлди. 8-ҳижрий санада Макка ҳам мусулмонлар қўлига ўтди. 10-санада барча мусулмон аҳли Маккаи Мукаррамага ҳажга борди. Ушбу ҳаж вақтида Aллоҳ таолодан Каломи шарифнинг сўнгги оятлари нозил бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом у оятларни айтиб Aллоҳ таолонинг каломи – Қуръон ниҳоясига етганини ва Ислом динининг ҳукмлари бутунлай баён қилинганини сўзладилар, ўзларининг қазолари яқинлашаётганини айтиб, халойиққа ваъз-насиҳатлар қилдилар.

- Муҳаммад алайҳиссалом неча ёшда қазо қилдилар?
- Мадинаи Мунавварада ўн йил тургандан сўнг олтмиш уч ёшларида милодий 632 санада, ҳижрий 11 сананинг 12 рабиул-аввалида, душанба куни бақога сафар қилдилар.

- Ул зотнинг қабрлари қаерда?
- Мадинаи Мунаввара шаҳрида, Масжиди набавийнинг ичида махсус бир гумбазнинг остида. Ҳожилар Равзаи мутаҳаррага зиёратга келиб кетадилар.

Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”дан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!