УХЛАШ УЧУН ТЎШАККА ЁТГАНДА Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан рив | Duo
УХЛАШ УЧУН ТЎШАККА ЁТГАНДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:
«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бимаа таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
Маъноси: Эй Роббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти @Sahih_duolar_kanali