Get Mystery Box with random crypto!

ТИРНОҚ ОЛИШ ТАРТИБИ Тирноқ олиш тартиби ҳақида мазҳабимизни | Saheehul Buxari

ТИРНОҚ ОЛИШ ТАРТИБИ

Тирноқ олиш тартиби ҳақида мазҳабимизнинг улуғ имомларидан бири Ҳусомиддин шаҳид (р.а.) бундай деганлар:
Тирноқ олишда аввал ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғидан бошлаб олиб, кичкина бармоғигача олади. Бош бармоқ қолиб туради. Кейин чап қўлининг кичкина бармоғидан бошлаб олиб, бош бармоғигача олади. Сўнгра ўнг бармоғининг қолган бош бармоғини олади. Шунда бошланиш ҳам, тугалланиш ҳам ўнг қўлда бўлган ҳисобланади.

Оёқларнинг тирноқларини олганда эса аввал ўнг оёқнинг кичкинасидан бошлаб, бош бармоққача, сўнг чап оёқнинг бош бармоғидан бошлаб кичкина бармоққача олади. Демак, ҳаммаси ўнгдан бўлади.

Тирноқ олганда кечаси ҳам, шанба ва якшанбада ҳам олаверади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Яхшилик кечиктирилмайди” деганлар.

Сўфи Аллоҳёр
“Маслак ул-муттақин” китобидан.