Get Mystery Box with random crypto!

Майхонаға киргон билур май қадрини, Ишқдин хабар олғон билур н | Саъдий Шерозий

Майхонаға киргон билур май қадрини,
Ишқдин хабар олғон билур най қадрини,
Ҳар ножинсдин сўрсанг билмас ишқ қадрини,
Ишқ қадрини билгонлардин сўрдум мано.

Ҳақ таоло ошиқларға берди ишқин,
Толибларға туҳфа берди шавқу завқин,
Каззобларға шайтон берди риё далқин,
Риёлиқни сўзлар билан урдум мано.

Риё қилғон шайхни кўрдум - безор бўлдум,
Зарра бўйи тегди менга, бемор бўлдум,
Ҳақ йўлида сармаст эдим, ҳушёр бўлдум,
Онинг учун душман тутуб юрдум мано.

Қул Хожа Аҳмад, тоат қилсанг, пинҳон қилғил,
Лаб номаҳрам, дам номаҳрам, ўзунг билгил,
Балки дил ҳам номаҳрамдур, ҳозир бўлғил,
Ҳақдин ўзга талабларни сурдум мано.

Аҳмад Яссавий

@Sadiy_Sheroziy_hikmatlari