Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Янги йил табриги йўллади. | JURNALIST | FAZLIDDIN RO‘ZIBOYEV kanali

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Янги йил табриги йўллади.

"Янги йилда инсонни қадрлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишларимизни юқори босқичга кўтарамиз.

Фарзандларимиз сифатли таълим ва тарбия олиб, баркамол шахс бўлишлари учун бошлаган ишларимизни изчил давом эттирамиз.

Муҳтарам фахрийларимиз, азиз аёлларимиз, шунингдек, ёрдамга муҳтож инсонлар учун муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади.

Илм-фан, тиббиёт, маданият ва санъат соҳалари вакилларини, ўқитувчи ва мураббийларни қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратамиз.

Мухтасар айтганда, жонажон Ватанимизда ҳеч бир инсон жамиятимиз ва давлатимизнинг меҳри ва эътиборидан четда қолмайди. Бунинг учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз", дейилади табрикда.

Каналга уланиш https://t.me/RuziboyevF