Get Mystery Box with random crypto!

Рус тилидаги падежларни тушуниш учун, ўқувчи аввал ўзбек тили | Rus tilini o'rganamiz | Русский язык

Рус тилидаги падежларни тушуниш учун, ўқувчи аввал ўзбек тили келишикларини яхши ўзлаштирган бўлиши керак! Акс ҳолда тушуниши қийин бўлади. Биз бу саҳифада рус ва ўзбек тилларидаги келишикларни қиёслаб беришга ҳаракат қиламиз. Шундай қилиб, қуйида берилган маълумотларни яхшилаб ўқиб чиқинг.

Ҳар икки тилда ҳам олтита келишик мавжуд бўлиб, отлар ана шу келишиклар бўйича турланади. Ўзбек ва рус тилларидаги келишиклар ўртасида қисман ўxшашлик мавжуд.

Ўзбек тилида (келишиклар) - Рус тилида (падежи)

Бош келишик: ким? нима? қаер?
Именительный падеж: кто? что?

Қаратқич келишиги: кимнинг? ниманинг? қаернинг?
Родительный падеж: кого? чего?

Жўналиш келишиги: кимга? нимага? қаерга?
Дательный падеж: кому? чему?

Тушум келишиги: кимни? нимани? қаерни?
Винительный падеж: кого? что?

Рус тилида падежларни билмай туриб ёшликдан русча гапириб ўрганмаган бўлсангиз, яъни русчани энди ўрганаётган бўлсангиз русча гапиришни орзу ҳам қилманг. Падежларни тушуниш эмас қўшимча ва саволлари билан ёдлаш керак. Демак каналимизда 6 кун хар куни биттадан падеж ўтамиз.

#грамматика
#падежи
@rustilinet