2023-06-07 18:11:15
Абитуриент кириш имтиҳонида қатнашиш учун 165 минг сўм тўлов қилади
Ўрта таълимни аввалги йилларда тугатган абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов қилишлари керак. Айни пайтда бир БҲМ – 330 минг сўм, ярим баравари эса 165 минг сўм.
Қуйидаги абитуриентлар тўловдан озод қилинади:
— ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;
— ногиронлиги бўлган шахслар;
— меҳрибонлик уйлари болалари;
— болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
— “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
— “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди.
4.5K views15:11