Get Mystery Box with random crypto!

• Унутилган суннатлардан Ризқ танглигида ўқиладиган дуо Абдулл | Рустамжон домла | Шахсий канал

• Унутилган суннатлардан
Ризқ танглигида ўқиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига меҳмон келди. У зот аёллариникига бирон таом сўраб одам юбордилар. Уларнинг биронталарининг уйларида егулик топилмади. Шунда: “Аллоҳумма, инний асалука мин фазлика ва роҳматика, фаиннаҳу лаа ямликуҳа илла анта”, дея дуо қилдилар. Бас, у зотга бир пиширилган қўй ҳадя қилиб олиб келинди. Шунда у зот: “Мана Аллоҳнинг фазлидандир ва биз раҳматга интизор бўламиз”, дедилар.

Имом Табаронийнинг «Мўъжам ал-Кабир»даги ривояти.