САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр аёлига нафақа бериши шаръан вожибдир. Нафақа деганда озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой билан таъминлаш назарда тутилади. Унинг миқдори эр ва хотиннинг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Лекин ҳамма томонлама тўлиқ таъминлаб қўйганидан ташқари қўшимча пул бериши ихтиёрий. Валлоҳу аълам.