Get Mystery Box with random crypto!

ЭР ХОТИНИНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛИШИ CАВОЛ: Эр хотин ўртасида кўп баҳс | Rustamjon domla Muxlislari

ЭР ХОТИНИНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛИШИ

CАВОЛ: Эр хотин ўртасида кўп баҳслар бўлиб туради. Лекин эр хотинига оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиши ҳақида шариатда нима дейилган?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар қанча жаҳли чиқса ҳам, эркак аёлни ҳақорат қилмаслиги керак. Балки оилани сиёсати, адолати билан бошқариши лозим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан аёлнинг эр устидаги ҳақлари сўралганда шундай деганлар:
"Ўзингиз таомлансангиз унга ҳам едиришингиз, кийинсангиз кийинтиришингиздир. Юзига урманг, ҳақорат қилманг, алоҳида ётсангиз (бу ишни фақат) уйда қилинг" (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари).
Ўз ўрнида аёл киши ҳам ақл билан иш юритиши, эркак уни уй-жой, едириш, кийинтиришни ўртача бажариб турган бўлса, янаям кўпроғини талаб қилавермаслиги керак. Қаноатли бўлиши, қийинчиликларга сабрли бўлиши, эрнинг розилигини олишни кўзлаши керак. Зеро ҳадиси шарифда:
"Қайси аёл вафот этсаю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради", дейилган. (Имом Термизий ривоятлари).

@Shayx_Hazrat