2023-04-26 11:30:13
ИККИ ДУНЁ ЯХШИЛИКЛАРИНИ ЖАМЛАГАН ДУОاللهم اغفر لي وارحمني واهدني وارزقني
"Аллоҳуммағфирлий варҳамний ваҳдиний варзуқний".
Маъноси:«
Ё Аллоҳ, мени афв эт, менга марҳамат қил, менга тўғри йўлни кўрсат ва мени ризқлантир».Шарҳ:Бу ҳадиси шарифда ҳар муборак дуонинг бошида бўлганидек, олдин Аллохдан афв сўралмоқда ва Аллоҳнинг марҳамати тиланмоқда. Зеро, Бақара сурасининг 286-ояти каримасида бундай дейилади:
وارحمنا أنت مولانا
«Варҳамна анта мавлана» — «Бизга раҳм қил, Сен бизнинг Мавломизсан».Аллоҳ таолога доимо бу гўзал ёлвориш билан кетганларга Аллоҳ, албатта, марҳамат қилади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Қуръон руҳига мос ҳолда бу ҳадиси шарифда Аллоҳдан марҳамат тилаганлар.
Яна бу ҳадиси шарифда «ваҳдини», деб Аллохдан ҳидоят талаб қилинмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жуда кўп ўқиганлари Оли-Имрон
сурасининг 8-ояти каримасида ҳам:
ربنا لا تزغ قلوبنا بغداذ هديتنا وهب لنا من لدنك رحمة إنك أنت الوهاب
Роббана ла тузиғ қулубана баъда из ҳадайтана ваҳаб лана мин ладунка роҳматан иннака антал ваҳҳаб.«Эй Раббимиз, бизни ҳидоят йўлига солганингдан кейин дилларимизни (тўғри йўлдан) оғдирма, албатта, Сен Ваҳҳоб (барча неъматларни текин ато этувчи)дирсан», дейилган.
Бу ҳадиси шарифнинг руҳи ила тўғри йўлда юрган ҳидоятга эришади, адашмайди.
Мазкур дуо охирида Аллоҳ таолога: «Мени ризқлантир», дейилмоқда. Бу Аллоҳнинг афви, марҳамати ва ҳидояти, тўғри йўли каби ҳар турли олий неъматларни жамлаган тилакдир. Қисқа, аммо катта
маъноларни қамраб олган.
«Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак 101 дуолари» китобидан. САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476
835 views08:30