Get Mystery Box with random crypto!

​​#Шерият_завқи #Қадрият ОТА-ОНА Йўлимда ғунчалар очилгуни | Rustamjon domla🍃

​​#Шерият_завқи
#Қадрият

ОТА-ОНА

Йўлимда ғунчалар очилгунича,
Қалбимда бахт нури сочилгунича.
Ташвишу, аламлар ечилгунича,
Отам билан онам қаримай турсин.

Ишларим ўнгланиб кетгунга қадар,
Бўйларим самога етгунга қадар.
Меҳнатим омадни тутгунга қадар,
Отам билан онам қаримай турсин.

Шунча дард, қайғуни кўргани етар,
Кўнглида армонни ўргани етар.
Қувончли кунларим келганда шу дам,
Отам билан онам қаримай турсин.

Эй, Ҳудо сўрайман сендан қўл очиб,
Тунлари дуога нурли йўл очиб.
Пойига минг зару, дурларни сочиб,
Отам билан онам қаримай турсин.

Орзулар рўёбин топгунимча мен,
Қаро тунни этакда ёпгунимча мен.
Шиддатли от каби чопгунимча мен,
Отам билан онам қаримай турсин.

Умрлар ўтмоқда ажинлар солиб,
Қўймагин қуввату, кучларин олиб.
Ҳудойим сўрайман сендан ёлвориб,
Отам билан онам қаримай турсин.

Болам деб бир он билмаган тиним,
Ҳар лахза қувончда ўтказиб куним.
Аллоҳга мени бир яхши ўтинчим,
Отам билан онам қаримай турсин.

Меҳнатлари рўёб бўлмоқда бугун,
Йўлларим омадга тўлмоқда бугун.
Дуоси сабаб бахт кулмоқда бугун,
Отам билан онам қаримай турсин.

Тунлар дуо қилар бошимни силаб,
Бу давру, даврон ҳам шу дуо сабаб.
Шу каби кунларим келганда йўқлаб,
Отам билан онам қаримай турсин.

Умр ўтиб борар, шошиб аста жим,
Бўғзимга тиқилган сўзларим ғижим.
Қувватга тўлганда бу билак, кучим,
Отам билан онам қаримай турсин.

Дуоси бугун шахд қўшди шахдимга,
Вафодор қилдилар дилда ахдимга.
Бу фоний дунёда менинг бахтига,
Отам билан онам қаримай турсин.

Кўнглидан муҳаббат аримай турсин.


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!
Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Solihon domla kanali

Каналимизга обуна бўлинг
https://telegram.me/joinchat/MdaWWyPWBH1kNGFi