Get Mystery Box with random crypto!

ДЎЗАХДАН ОЗОД БЎЛИШ ДУОСИ 1201. Анас ибн Моликдан ривоят қили | Rustamjon domla🍃

ДЎЗАХДАН ОЗОД БЎЛИШ ДУОСИ

1201. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким тонгда уйғониб, «Аллоҳим Албатта, биз тонг оттирдик. Ўзингни гувоҳ қилиб ва Аршингни кўтариб турганларни, фаришталарингни, ҳамма махлуқотларингни шоҳид қилиб дуо қиламиз. Сен Ўзингдан бошқа илоҳи маъбуд йўқ Зотсан. Фақат Ўзинг борсан, шеригинг йўқ. Муҳаммад Сенинг банданг ва Расулингдир», деса, албатта, Аллоҳ ўша куни унинг тўртдан бирини дўзахдан озод қилади. Ким икки марта айтса, ярмини дўзахдан озод қилади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ ўша куни уни дўзахдан озод қилади.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги банданинг дўзахдан озод қилиниши ҳақидаги маънони уламоларимиз, мазкур шахснинг ўша куни қилган гуноҳларининг кечирилиши, дея тушунтирганлар.

ТАҲОРАТДАН СЎНГ
#ДИҚҚАТ! Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта Ушбу зикрни ёдлаб олинг!!! ДУОНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20641