Get Mystery Box with random crypto!

​Бир дақиқада “Астағфируллоҳ” деб 100 мартадан ортиқ истиғфор | Rustamjon domla🍃

Бир дақиқада “Астағфируллоҳ” деб 100 мартадан ортиқ истиғфор айта оласиз. Истиғфор банданинг гуноҳи кечирилишига ва жаннатга киришига сабаб бўлади. Истиғфорнинг дунёвий фойдалари ҳам жуда кўп. Истиғфор сабабли қувват зиёда, балолар даф бўлади, ишлар енгиллашади, ёмғир ёғади, ризқ кенгаяди кўпаяди.

Бир дақиқада зикр, дуо, салавот билан машғул бўлсангиз, шоядки Аллоҳ таоло улар сабабли хаёлингизга келмаган неъмат ва имкониятларини сизга ато қилса.

Бир дақиқада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга 50 марта “Соллаллоҳу алайҳи васаллам” деб салавот айта оласиз. Аллоҳ таоло бунинг муқобилида сизга 500 марта салавот айтади. Чунки ҳадисларда бир марта салавот айтган кишига Аллоҳ таоло ўн марта салавот айтиши таъкидланган.

Бир дақиқада қалбингиздан Аллоҳга шукроналик, муҳаббат, Ундан қўрқиш, Унга интилиш ҳисларини ўтказа оласиз. Унинг сизга раҳматини эсга олишга улгурасиз. Буни юриб кетаётиб ёки ётган ҳолингизда ҳам ҳис қилишингиз мумкин.

Бир дақиқада тушуниш осон бўлган фойдали китобдан икки ёки ундан кўпроқ саҳифа ўқий оласиз.

Нозимжон ИМИНЖОНОВ таржимаси

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------------
Кўп одамлардан ёш болани гуноҳи бўлмайди, шунинг учун ёш болаларга дуо қилдиринг уларники ижобат бўлади дейишади. Шу гап тўғрими? ЖАВОБ: https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14767