Get Mystery Box with random crypto!

~ ~ ~ ЙЎЛНИНГ ҲАҚҚИ ~ ~ ~ Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳ | Saodat Asri | Rasmiy Kanal

~ ~ ~ ЙЎЛНИНГ ҲАҚҚИ
~ ~ ~
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Кўчаларда ўтирманглар» дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, ўтирмасдан иложимиз йўқ, гаплашиб ўтириб қоламиз» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Агар ўтиришга мажбур бўлиб қолсангиз, йўлнинг ҳаққини ўтаб қўйинглар», дедилар. «Ҳаққи нима?» дейишди.

«(Ўтган кетганга) кўзни тикмаслик, озор етказмаслик, салом берганга алик олиш ва яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтариш», дедилар.