Get Mystery Box with random crypto!

Хушхабар Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йилл | Rustam Ibragimovich Xolmurodov

Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга чексиз муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Халмурадов Рустам Ибрагимович «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони билан тақдирланди.

Telegram | Facebook