Get Mystery Box with random crypto!

​Ўзбекистонда аёл... Мактабда ўқиса, нега ўқитяпсиз қиз бола | Ruslan Rakhmatov

Ўзбекистонда аёл...

Мактабда ўқиса, нега ўқитяпсиз қиз бола овқат тайёрлашни, эрини кўнглини олишни билса етарли, қўйин уйда ўтирсин.

Университетда ўқиса, сиз қанақа отасиз ахир, қари қиз бўлиб қолади-ку, яхшиси эрга беринг қутуласиз.
Шим кийса, отаси, акаси йўқми бу қизни, қара ҳеч ярашмаган, ҳаммасига исломдан узоқлашганимиз сабаб.

Ҳижоб ўраса. Ҳижоб ўрагани билан юзидаги макияжга боқ ! - шу ҳам муслимами.

Агар озғин бўлса. Касалми бу қиз, эртага қандай туғади, вазн олса ўзига ҳам эрига ҳам яхши...

Агар семиз бўлса. Бунча семиз, эртага қандай эрга тегади. Агар орқама-орқа иккита туғса борми ҳозирги аҳволи ҳам ҳолва бўлиб қолади...

Агар 21 ёшида қиз бола бўлса. Нега шу ёшигача эрга бермадингиз, эртадан кейин ажрашган, болали эркакларга берасизми қизингизни...

23 ёшида ҳам эрга тегмаса. - Тинчликмикан ?! - Бу қизни бир балоси бўлса керак...

Агар ишласа...) Э, тўхта, ўзинг кимсан ? нега буларни ёзяпсан даюс, кофир ёки ЛГБТ мисан, ўчир овозингни, ватан хоини...

Ravshanbey Sultan

#СукутСақлама #Фикр #ЎзбекистондаАёллар