Get Mystery Box with random crypto!

ИШОНИНГ: Талаба бўлишингизга бир қадам қолди! (Ажойиб шеър) О | 📚Rus tilini o'rganamiz

ИШОНИНГ: Талаба бўлишингизга бир қадам қолди! (Ажойиб шеър)

Орқага чекинар мағлубиятлар
Ғалаба бўлишга бир қадам қолди.
Илоҳим ушалсин эзгу ниятлар
Талаба бўлишга бир қадам қолди.

Кимлардир ўқиди ўйқудан кечиб,
Кимлардир ўқиди сув каби ичиб,
Имтиҳонга кириб, тестларни ечиб
Талаба бўлишга бир қадам қолди.

Абитуриент дили урмоқда нидо,
Талаба бўлай деб бермоқда садо.
Мандатда мадад бер, илоҳим Ҳудо
Талаба бўлишга бир қадам қолди.

Мандатни интиқ кутган барча абитуриентларга омад ёр бўлсин! Ушбу хабарни барча талаба бўлган абитуриентларга юборинг!

https://t.me/ruscha_uzbekcha_lugat