Get Mystery Box with random crypto!

#ХУШХАБАР 10 та ОТМ Asia University Rankings – 2022 халқаро | Ruscha Statuslar

#ХУШХАБАР

10 та ОТМ Asia University Rankings – 2022 халқаро рейтингида “reporter” мақомига эга бўлди

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education Asia University Rankings – 2022 (Осиё университетлар рейтинги – 2022) рейтинг натижаларини эълон қилди.

Ушбу рейтинг дунё бўйича ҳар йили Осиё давлатларидаги университетларни тадқиқот, таълим сифати, халқаро хилма-хиллик, иқтибослик ва саноат даромади (билимлар алмашиш) бўйича баҳолайди.

Рўйхатдан ўрин эгаллаган 10 та олий таълим муассасаси THE нинг нуфузли рейтингларига кириш учун номзод сифатида тан олиниб, мазкур йўналишда рейтинг агентлиги уларга яқиндан ёрдам беради.

Маълумот ўрнида, жорий йил ушбу рейтингда 829 та университет қайд этилиб, улар орасида 625 та ўрин ва 200 дан ортиқ университетлар “reporter”, яъни даъвогар университетлар номинациясига эга бўлишди.

https://t.me/dtm_yangiliklari_testlari