Get Mystery Box with random crypto!

Шавволдан олти кун нафл рўза тутиш Абу Айюб ал-Ансорий розиял | RuqiyaUz🇺🇿Расмий канал

Шавволдан олти кун нафл рўза тутиш

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Ҳайитни эртасидан бошлаб, узлуксиз олти кун, ёки бўлиб бўлиб бўлса ҳам, ойни ўртаси ёки охирида бўлса ҳам, жумага тўғри келиб қолса ҳам тутиш мумкин.
Лекин, Рамазон рўзасидан қазоси бўлса, аввал қазосини тутиб, кейин нафл рўзани тутади.


Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz