Get Mystery Box with random crypto!

​ #Ғафлатда_қолманг! Бугун Рамазоннинг сўнгги тоқ кечаси-Лайл | RuqiyaUz🇺🇿Расмий канал

#Ғафлатда_қолманг! Бугун Рамазоннинг сўнгги тоқ кечаси-Лайлатул қадр кечаси:

19 апрель (чоршанба)дан — 20 апрель (пайшанба)га ўтар кеча

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
1 дақиқаси 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Дуо қилинг. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"АЛЛОҲим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин"
(Имом Термизий ривояти).

Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат, хайру эҳсон ва бошқа яхши амаллар билан ўтказиш лозим.

АЛЛОҲим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!

Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz