Get Mystery Box with random crypto!

Ғафлатда қолманг! Бугун Рамазон ойининг тоқ кечаси: 13 апр | RuqiyaUz🇺🇿Расмий канал

Ғафлатда қолманг!

Бугун Рамазон ойининг тоқ кечаси:
13 апрель (пайшанба)дан — 14 апрель (жума)га ўтар кеча

Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23-кечаси бошланади.

Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Қадр кечаси қачон бўлади?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг илк ва энг сўнгги ҳамда тоқ кечаларидан изланглар!” дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидан қидиринглар”, деганлар
(Имом Бухорий, Имом Муслом ривояти).

Kаналимизга уланиш учун босинг
@RuqiyaUz