Get Mystery Box with random crypto!

Қуръонда шайтон зикр қилинган оятлар. Буларни билишдан мақсад, | Ruqya, jin tegish, dam solish

Қуръонда шайтон зикр қилинган оятлар. Буларни билишдан мақсад, унга қарши туришни ўрганиш. Чунки, ўша оятларда қандай тадбир қўллаш ҳам ўргатилган. (Давоми...)

وَإِذْ أَخَذَ رَبُّكَ مِنْ بَنِي آدَمَ مِنْ ظُهُورِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَأَشْهَدَهُمْ عَلَى أَنْفُسِهِمْ أَلَسْتُ بِرَبِّكُمْ قَالُوا بَلَى شَهِدْنَا أَنْ تَقُولُوا يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِنَّا كُنَّا عَنْ هَذَا غَافِلِينَ (172) أَوْ تَقُولُوا إِنَّمَا أَشْرَكَ آبَاؤُنَا مِنْ قَبْلُ وَكُنَّا ذُرِّيَّةً مِنْ بَعْدِهِمْ أَفَتُهْلِكُنَا بِمَا فَعَلَ الْمُبْطِلُونَ (173) وَكَذَلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ وَلَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ (174) وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ الَّذِي آتَيْنَاهُ آيَاتِنَا فَانْسَلَخَ مِنْهَا فَأَتْبَعَهُ الشَّيْطَانُ فَكَانَ مِنَ الْغَاوِينَ (175) وَلَوْ شِئْنَا لَرَفَعْنَاهُ بِهَا وَلَكِنَّهُ أَخْلَدَ إِلَى الْأَرْضِ وَاتَّبَعَ هَوَاهُ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ الْكَلْبِ إِنْ تَحْمِلْ عَلَيْهِ يَلْهَثْ أَوْ تَتْرُكْهُ يَلْهَثْ ذَلِكَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا فَاقْصُصِ الْقَصَصَ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ (176
172. Эсла, Роббинг Одам ўғилларининг белларидан зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» – деди. Улар: «Оре, гувоҳ бўлдик!» – дедилар. (Бу) қиёмат куни «Бундан ғофил эдик», демасликларингиз учундир.
173. Ёки «Ҳақиқатда, олдинда ота-боболаримиз ширк келтирганлар, биз эса улардан кейинги зурриёт бўлдик. Ботил иш қилувчиларнинг қилмиши туфайли бизларни ҳалок этасанми?» демаслигингиз учундир.
174. Шояд, қайтсалар деб, оятларни мана шундай батафсил баён қиламиз.
175. Биз оятларимизни берган, сўнгра улардан суғурилиб чиққан ва уни шайтон эргаштириб кетиб, гумроҳлардан бўлган кишининг хабарини уларга тиловат қилиб бер!
176. Агар хоҳласак, уни улар билан кўтарар эдик. Лекин у ерга ёпишиб олди ва ҳавойи нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир ит мисолига ўхшайдики, унга ҳамла қилсанг ҳам, тилини осилтириб тураверадир, тек қўйсанг ҳам, тилини осилтириб тураверадир. Бу оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисолидир. Қиссаларни айтиб бер, шоядки, тафаккур қилсалар. (Аъроф сурси.)

Telegram
Жин чиқариш...
Shar‘iy dam solish, Ruqya.