Get Mystery Box with random crypto!

Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилг | Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚

Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир:

1. Жаброил алайҳиссалом - Набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.
2. Исрофил алайҳиссалом - қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.
3. Мийкоил алайҳиссалом - ёмғир иши топширилган.
4. Малакул мавт - Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.
5. Кироман котибийн - бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.
6. Мусаббихун - эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.
7. Сайёхун - зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.
8. Ҳамалату Аршир Роҳман - Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.
9. Ризвон - Жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.
10. Молик - дўзаҳнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.
11. Ҳафаза - бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин,

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Rumiy_AforizmlariUz /
Ma'nolarning tuganmas jilosi